Жамият

Азизхон Умархонов Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди

Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокимлигида 2 август, душанба куни Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Азизхон Умархонов Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди

 

 

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилган. Маълум қилинишича, йиғилишда иштирок этган бош вазир Абдулла Арипов Олмазор тумани ҳокими лавозимига Азизхон Умархонов номзодини Халқ депутатлари Олмазор туман кенгаши сессиясида тасдиқлаш учун тавсия этган.

Азизхон Умархонов 2000 йилда Ўзбекистон ИИВ академиясини тамомлаган ва шу йиллар давомида тизимда самарали фаолият юритган. 2020 йилдан шу кунга қадар Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Депутатлар регламентга мувофиқ Олмазор туман ҳокими лавозимига Азизхон Умархоновнинг номзодини бир овоздан маъқуллаган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 18 июль куни Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Абдумажид Муллажонов 51 ёшида вафот этганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Азизхон Умархонов Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди | Zamon.uz