Жамият

Тошкент кўчаларида қоидабузарликни аниқловчи янги қурилма синовдан ўтказилмоқда

Тошкент шаҳри кўчаларида қоидабузарликни аниқловчи янги қурилма синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Тошкент кўчаларида қоидабузарликни аниқловчи янги қурилма синовдан ўтказилмоқда

 

 

ЙПХ ходимларига бириктирилган хизмат машиналарининг том қисмига махсус қурилма ўрнатилмоқда. Қурилманинг олд ва орқа томонида ҳамда ён томонларида кузатув камералари бўлиб, транспорт воситаси тўхтаб турган вақтда ҳам, ҳаракат вақтида ҳам 360 даража радиусга эга бўлган масофада ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликларни аниқлайди.

 

Махсус транспорт воситаси тўхтаб турганида ва ҳаракат вақтида ўзи билан бир йўналишда ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ва тўхтаб туриш, ҳаракатланиш тезлигини меъёридан ошириш, светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик, тақиқловчи чироқда тўхтаб турган вақтида тўхташ чизиғини босиш қоидабузарликлари ва давлат рақами белгиси орқали автомобилнинг қидирувда экани ёки йўқлигини аниқлайди.

 

Қурилма қоидабузарликларни онлайн қайд этади ва ҳуқуқбузарнинг яшаш манзилига жарима қўллаш тўғрисида қарор юборади. Ушбу қурилма Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилмоқда. Синов якунланганидан сўнг республиканинг барча ҳудудларида амалиётда қўллаш режалаштирилган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкент кўчаларида қоидабузарликни аниқловчи янги қурилма синовдан ўтказилмоқда | Zamon.uz