Жамият

Вакцина олган аёллар ҳомиладор бўла олади

Узоқ кутилган оналик бахти остонасида турган бўлажак она ҳам ўзининг, ҳам туғилажак фарзандининг саломатлиги ҳақида қайғуради.

Вакцина олган аёллар ҳомиладор бўла олади

 

 

Шу сабабли, ҳомиладорлик даврининг кечиши ҳақидаги барча тиббий маълумотлар унда ўзгача қизиқиш уйғотади. Дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалиши бошқаларга нисбатан ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун ўта ҳушёр ва огоҳ бўлишни талаб этмоқда. Бугун юртимизда барча COVID-19 инфекциясига қарши эмланяпти. Аммо ҳомиладор ва эмизикли аёллар, бундан мустасно. Уларнинг нима учун эмланмаётганини Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган матбуот анжуманида вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова қуйидагича изоҳлади:

 

«Ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг эмланмаётганининг асосий сабаби — коронавирусга қарши вакциналарнинг клиник синовлари бундай аёлларда ўтказилмаган. Чунки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабига кўра, клиник синовлар аҳолининг қайси қатламида ўтказилган бўлса, вакциналар ҳам ўша қатлам орасида қилиниши лозим.

 

Бундан ташқари, бугунги кунда бу борада бутун дунё олимлари, хусусан, ўзимизда ҳам эмизикли аёлларни эмлаш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда. Масалан, эмизувчи ҳайвон — сигирларда вакциналар синовдан ўтказилди. Ҳозирча ҳеч қандай ножўя таъсир сезилмади. Эмланган сигир сутида антитаначалар топилди. Бу — эмизувчилар эмланган тақдирда, касалликка қарши иммунитет унинг боласига ҳам ўтади, дегани.

 

Коронавирусга қарши эмлангандан кейин ҳомиладор бўлган аёллар ҳомиладор бўла олади. Юртимизда бундай аёллар бор ва уларнинг аҳволи мунтазам назорат қилиб борилмоқда. Дастлабки эмлаш босқичларидан буён 7–8 ой вақт ўтди ва шу давр мобайнида бирорта аёлда ножўя таъсир кузатилмаган. Энг муҳими — вакцина олгани уларнинг ҳомиладор бўлишига ҳеч қандай тўсқинлик кўрсатмаган.”

Баҳринисо МАДУМАРОВА

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Вакцина олган аёллар ҳомиладор бўла олади | Zamon.uz