"Волонтёрлик мактаби"га аъзо бўлиш учун электрон рўйхатдан ўтган 2000дан зиёд ёшларнинг 600 нафарига ID-карта берилади
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ёшлар ўртасида волонтёрликни ривожлантиришнинг яхлит механизми сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги “Ёшлар марказлари”да “Волонтёрлар мактаблари” инфратузилмаси жорий этилган.
Жорий йилнинг май ойида мазкур Мактабнинг республика бўйича 110 нафар ментор-тренерлари тайёрланди. Ҳозирда ушбу менторлар 813 нафар волонтёр ёшларга тасдиқланган 3 ойлик календар-режа асосида семинар-тренинглар ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга турли лойиҳаларни амалга оширмоқда.
“Волонтёрлар мактаби”га аъзо бўлиш истагини билдириб 2 мингдан зиёд ёшлар электрон рўйхатдан ўтишган, ҳозирда вақтда ҳам рўйхатга олиш ишлари давом этмоқда. Мазкур Мактабни муваффақиятли тамомлаган, волонтёрлик кўникмаларига эга бўлган
600 нафардан зиёд ёшларга Агентлик томонидан ID-карталар топшириш режалаштирлмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ва Волонтёрлар ассоциациясининг қўшма қарорига мувофиқ, 2021-2022-ўқув йилидан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги 28 та олий таълим муассасасида “Волонтёрлик марказлари”нинг инфратузилмаси шакллантирилади ва фаолияти йўлга қўйилади. Бу мақсадда “Волонтёрлик марказлари” фаолияти Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси томонидан юритилади.







