Жамият

Ходимини «мол», «эшак» дея ҳақоратлаган қашқадарёлик мансабдор огоҳлантириш олди

Qashqadaryo viloyat Moliya bosh boshqarmasi boshlig‘i Fayzulla Yusupov xodimi — Koson tuman moliya bo‘limi boshlig‘i Sh.Safarovni “eshak”, “mol” deya haqorat qilgan. Bu haqda viloyat hokimligi axborot xizmati rahbari maʼlum qildi.

Ходимини «мол», «эшак» дея ҳақоратлаган қашқадарёлик мансабдор огоҳлантириш олди

 

Таъкидланишича, бу ҳолат вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Эркаев раҳбарлигида муҳокама қилинган. Ва иш фаолиятида ходимларига нисбатан одоб-ахлоқ нормаларига амал қилмаган ҳолда, уларни ҳақорат қилган вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи Файзулла Юсупов қатъий огоҳлантирилган.

«Шунингдек, бу каби ҳолатларнинг вилоятдаги бошқа ташкилот раҳбарлари иш фаолиятида ҳам қайтарилишининг олдини олиш мақсадида, раҳбарлар масъулиятини ошириш мақсадида, вилоят Молия бошқармаси бошлиғи Файзулла Юсупов ишини кўриб чиқиш юзасидан Молия вазирлигига тақдимнома киритилди. Вилоят ҳокимлиги келгусида шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вилоят ташкилотларининг барча раҳбарлари билан ходимлар, шунингдек, фуқаролар билан муносабатда одоб-ахлоқ нормаларига риоя қилиш тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказиладиган бўлди», — дейилади маълумотда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ходимини «мол», «эшак» дея ҳақоратлаган қашқадарёлик мансабдор огоҳлантириш олди | Zamon.uz