Жамият

Зоминда бугун ҳам ёнғин юзага келдими?

Бугун ижтимоий тармоқларда Зомин тоғлари яна тутунга бурканаётгани  акс этган видео лавҳа тарқалди.

Зоминда бугун ҳам ёнғин юзага келдими?



Ҳолат юзасидан Zamon.uz Жиззах вилояти ФВБ матбуот раҳбари Фаррух  Абдураҳмонов билан боғланди. Ходимнинг маълумот беришича, бугун Зоминда ҳеч қандай ёнғин ҳолати қайд этилмаган. Куни кеча олов ичида қолган ҳудудларда шахсий таркиб тозалаш ишларини олиб боряпти. Қолаверса айни манзил 24 соатлик назоратга олинган. 


“Видеога келадиган бўлсак кеча юзага келган ёнғин қолдиқлари бугун ҳам тутамоқда, бу табиий ҳолат”,- дейди Жиззах вилояти ФВБ матбуот раҳбари.   


Маълумот ўрнида кеча, 1 август куни Жиззах вилояти Зомин тумани «Дуоба» ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи ҳудудидаги дала майдонида ёнғин содир бўлди. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 10:40 ларда ёнғин ҳақида хабар тушган.


Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 24 нафар шахсий таркиб юборилган.


Соат 14.30ларда эса Зоминда ёмғир ёғишни бошлаган ва ёнғин бартараф этилган .

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.