Lifestyle

Диққат! Нитратли тарвуз, эҳтиёт бўлинг!

Пул топиш мақсадида тадбиркорлар тезроқ ўсиб, тош босиши учун кўпинча тарвузни нитрат билан боқади.

Диққат! Нитратли тарвуз, эҳтиёт бўлинг!

 


Нитратлар инсон ичакларига тушганида нитритларга айланади, улар ўз навбатида метгемоглобинни ҳосил қилади.

 

Метгемоглобин ҳужайраларга кислород етказиб берувчи гемоглобиннинг ўрнини босади. Натижада заҳарланиш содир бўлади.

 

Метгемоглобин гемоглобин ҳужайраларини 50 фоиздан кўпроғига алмаштирганда одам ўлиши мумкин.


Сифатли текшириш учун махсус мослама керак бўлади. Аммо бундай мослама ҳаммада ҳам бор эмас. Шунинг учун текширишнинг бошқа уй шароитида ги усулларини қўллаш лозим.

 

1. Тарвуздаги чизиқлар аралашмаган бўлиши керак


Тарвуз сотиб олишдан олдин унинг чизиқларига эътибор бериш керак. Чизиқлар аниқ ва бир-бири билан аралашиб кетмаган бўлиши лозим. Хиралашган чизиқлар тарвузнинг тезроқ ўсиши учун нитратга тўйинтирилганидан дарак бериши мумкин.

2. Укол изларини текширинг
Сотиб олишдан олдин тарвузнинг ҳамма томонига диққат билан қаранг. Унда ҳеч қандай укол излари бўлмаслиги керак. Агар кичик бирон из бўлса ҳам уни сотиб олманг.

3. Сув синови


Тарвузни уйга олиб келганингиздан сўнг уни сув тўлдирилган ваннага солинг. Яхши пишган тарвуз сув устида сузиши керак. Агар тарвуз чўкиб кетса, уни истеъмол қилмаслик керак.

4. Тарвузнинг кесилишини текширинг


Тарвузни кесиб, яна бир синовни ўтказинг. Нитратли тарвузни кесганда кўпинча тўғри кесилади. Ҳақиқий тарвуз эса шакар доналари сабаб қийшиқ кесилади.

5. Сув орқали синаш


Энди охирги синовга ўтамиз. Стаканга сув солинг, тарвуздан кичик бўлак кесинг ва стакандаги сувга аралаштиринг. Сўнгра ранги аниқ билиниши учун сувни бошқа стаканга солинг. Агар сув хиралашса, тарвуз нитратсиз бўлиши керак. Агар сув пушти ёки қизил рангга кирса, ундай тарвузда нитрат мавжуд ва ранг қанчалик ёрқин бўлса, нитратнинг таркиби шунчалик юқори бўлади.

 

Шуни унутмангки, 3 ёшгача бўлган болаларга махсус қурилма билан синовдан ўтмаган тарвуздан берманг. Тарвузда нитратлар кўп бўлгани учун у гўдагингизга жиддий зарар етказиши мумкин.
 

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Диққат! Нитратли тарвуз, эҳтиёт бўлинг! | Zamon.uz