Қандли диабет ва бошқа сурункали хасталиклари мавжуд бўлганлар вакцина олиши мумкинми?
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси қандли диабет ва бошқа сурункали хасталиклари мавжуд бўлганлар вакцина олиши мумкин ёки йўқлиги тўғрисида маълумот берди.

Хабар қилинишича, коронавирус инфекцияси қандли диабет касаллиги бор инсонларга нисбатан осонроқ юқади ва ривожланади. Шу сабабли улар эмланиши шарт. Шунингдек, одам организмида қандли диабетнинг ўткир даврида вакцина олиш мумкин эмаслиги қайд этилган. Шу билан бирга, ўсма ҳамда қон босимининг ошиши каби касаллиги бор фуқаролар ҳам эмланиши зарур экани штаб аъзолари томонидан айтилган.







