Жамият

Экопартия президентлик сайловидаги номзодини эълон қилди

Илк марта Ўзбекистон президентлиги сайловида иштирок этаётган Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодини илгари сурди. Бу ҳақда партия марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида маълум қилинди.

Экопартия президентлик сайловидаги номзодини эълон қилди

 

 

Қайд этилишича, президент сайловида Экопартия томонидан партия марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Нарзулла Обломуродов номзод сифатида қатнашади. Навбатдан ташқари пленумда Нарзулла Обломуродов ҳам сўзга чиқди.

Пленумда Экопартия сайловда ўз электорати манфаатларидан келиб чиққан ҳолда муносиб иштирок этиши таъкидланди. Шунингдек, Экопартиянинг сайловолди платформасидаги қуйидаги асосий йўналишлар маълум қилинди:

  • экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш;

  • атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли учун қулай яшаш шароитлар яратиш;

  • иқлим ўзгаришларига мослашиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи ҳудудини янада ривожлантириш;

  • давлат ва жамият бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар самарадорлигини ошириш;

  • соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданий-маърифий соҳаларни янада ривожлантириш;

  • ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Маълумот учун, Экопартия 2021 йилги Ўзбекистон президенти сайловида биринчи бўлиб ўз номзодини кўсатди. Сайлов 24 октябр куни ўтказилади. Унда фақат сиёсий партиялар ўз номзодини кўрсата олади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Экопартия президентлик сайловидаги номзодини эълон қилди | Zamon.uz