Жамият

Намангандаги поликлиникада шифокор дўппосланиши юзасидан жиноят иши очилди

Наманган шаҳридаги оилавий поликлиникада фуқаро ўғлига нотўғри ташхис қўйганликда шифокорни айблаб, у билан муштлашиб кетган. Шифокорнинг юз, бош ва қўл қисмига жароҳатлар етказилган. «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Намангандаги поликлиникада шифокор дўппосланиши юзасидан жиноят иши очилди

 

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги 10-оилавий поликлиникада фуқаро шифокорни дўппослаётганлиги акс этган видео тарқалди.

Ҳолат бўйича ИИВ матбуот котиби Шохрух Гиясов расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, 28 июль куни Наманган шахар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. Шунга асосан, ИИБ ходимлари томонидан воқеа жойига борилиб терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Хабарда айтилишича, Наманган шаҳар Янгиқурилиш МФЙда жойлашган 10-сонли оилавий поликлиникада шифокор бўлиб ишловчи, Н.К. (1994 й.т.)ни олдига Наманган шаҳрида яшовчи Б.Н. (1999 й.т.) акаси Г. Н.(1996 й.т) лар ўғлининг соғлиғи яхши эмаслиги ва тана ҳарорати кўтарилиб кетганлигидан шикоят қилиб тиббий ёрдам сўраб келган.

Маълумотга кўра, Н.К. тиббий кўрикни ўтказиб тана ҳарорати кўтарилмаганлигини айтганида, Б.Н. «нотўғри ташхис қўйяпсан» деб жанжал кўтариб шифокор билан муштлашиб кетган. Оқибатда шифокор юз, бош ва қўл қисмига жароҳат олганлиги аниқланган, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, шифокор олган тан жароҳати бўйича судга оид экспертиза тайинланган бўлиб, 4 август кунги хулосага кўра, унда бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши, ўнг қўл тирсак соҳаси шилинган жароҳати, пешона, ўнг чакка, ўнг кўз юқори қовоқ сохаси қонталаш жароҳатлари борлиги ушбу жароҳат тиббий мезонга кўра оғирлик даражаси бўйича соғлиқни бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати эканлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича Наманган шахар ИИО ФМБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Намангандаги поликлиникада шифокор дўппосланиши юзасидан жиноят иши очилди | Zamon.uz