«Салар» канали бўйидаги қайта ишлаб чиқариш ва қорамол қушхоналари Тошкент вилоятига кўчирилади
«Салар» канали бўйида ва шу номли сув тозалаш иншооти атрофида ишлайдиган ишлаб чиқариш бинолари ва қушхоналар Тошкент ташқарисига ўтказилади, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Терини қайта ишлаш, тўқимачилик ва паррандачиликка ихтисослашган корхоналар, шунингдек, қорамол қушхоналари Тошкент вилоятининг Олмалиқ ва Оҳангарон туманларида ташкил этилган «махсус саноат зоналари»га ўтади.
Мазкур қарор маҳаллалар аҳолисининг тозалаш иншооти атрофидаги мурожаатларини ўрганган ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганиш натижалари асосида қабул қилиниб, мазкур корхона вакиллари билан ташкил этилган учрашувда эълон қилинди.







