Жамият

ЮНЕСКО қўмитаси Ўзбекистонга Шаҳрисабзни қайта тиклаши учун яна бир йил муддат берди

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитаси пандемия шароитида Ўзбекистонга Шаҳрисабзнинг тарихий қисмини қайта тиклаши учун яна бир йил муддат бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

ЮНЕСКО қўмитаси Ўзбекистонга Шаҳрисабзни қайта тиклаши учун яна бир йил муддат берди

 

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитаси коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистон ҳукуматига 2016 йилда жаҳон мероси объектларининг «хавотирли рўйхати»га киритилган.

 

Шаҳрисабзнинг тарихий марказини қайта тиклаш бўйича ишларни якунига етказиши учун яна бир йил муддат тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақида Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Қарор ЮНЕСКО қўмитасининг Хитойнинг Фучжоу шаҳрида бўлиб ўтган 44-сессияси жараёнида қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг июлида ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 40-сессиясида қурилиш ишлари вақтида ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенция меъёрлари бузилгани сабабли Шаҳрисабзнинг тарихий марказини хавф остида бўлган Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритишга қарор қилган эди.

 

2018 йилда қўмитанинг навбатдаги сессияси кун тартибидан Шаҳрисабзнинг тарихий марказини Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатидан чиқариш масаласи ўрин олди, бироқ шаҳар рўйхатда қолди. 2019 йил ёзида Ўзбекистон ҳукуматига икки йил муддатда Шаҳрисабзнинг тарихий марказини «хавотирли рўйхат»дан чиқариш учун регенерация режасини ишлаб чиқиш топширилди.

 

Шаҳрисабзнинг тарихий маркази 2000 йилдан зиёдроқ ўтмишга эга бўлиб, 2000 йилда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган. Шаҳар марказида Амир Темур ва темурийлар даврига оид XIV-XV асрларда барпо этилган архитектура ёдгорликлари ва қадимий мавзелар жойлашган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

ЮНЕСКО қўмитаси Ўзбекистонга Шаҳрисабзни қайта тиклаши учун яна бир йил муддат берди | Zamon.uz