Андижонда 806 миллион сўмлик асаларичилик лойиҳалари амалга оширилди
Андижон вилоятида асаларичилик йўналишда жорий йилнинг ўтган даврида 25 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган эди.

Шунга биноан асалари оилалари сонини 6 минг 85 тага оширилиши кўзда тутилган ва амалда 25 та лойиҳа ҳисобига асалари оилалари сони 6 минг 100 тага етказилиб, режа 100 фоизга бажарилди.
Бу жараёнга банклар томонидан 806 миллион сўм кредит маблағи йўналтирилди. Натижада 125 нафар фуқаро иш билан таъминланди.







