Жамият

“Аёлим менга хиёнат қилди”

Оила юраклар туташган кичик бир ватандир деб бежиз айтмайдилар. Бироқ бу кичик ватанни хиёнат билан  барбод қилиш, оилани азоб исканжасига ташлаш  бугуни кунда оддий ҳолга айланиб қолди.  Ҳеч бир одам  ёстиқдоши хиёнатига чидай  олмаса керак. Бугунги қаҳрамонларимиз бизга ўзларининг ана шундай дардларига малҳам излаб  мурожаат қилган.

“Аёлим менга хиёнат қилди”

 

Ҳамидулло Саидов:  

—Оилавий шароитимиз сабаб Россияга ишлаш учун кетдим. Уч ойдан сўнг  хотиним менга ёрдам бериш учун олдимга келди. 10 ой мен билан бирга ишлади. Мен тунда,  у кундузи ишларди.  Бир-биримиз билан гаплашишга деярли вақт тополмасдик: у ишга кетаётганида мен  тунги сменадан қайтардим, дам олиб яна ишга кетаётганимда у келарди. Шу алфозда 3 ой ишладик. Кейин бирдан  у ўзгара бошлади. Арзимаган нарсадан жанжал чиқарадиган бўлди. Ишлаган пулимизни бирга йиғар эдик.  Ўзим йиғаман, деб топган пулини   бермай қўйди. Мен бир оиламиз-ку, топганимиз ўртада болалар учун эди-ку десам ҳам унамади. Кейин бир кун опам менга “Сен тунги сменага ишга кетганингда хотининг уйдан ишим бо, деб чиқиб кетадиган одат чиқарди”, деб қолди. Эртаси куни хотинимдан қаерда эдинг, деб сўрасам яна жанжал чиқарди.  Сиз билан яшашни истамайман, қариндошимни уйида тураман, деб уйдан чиқиб кетди.

—Қариндошининг уйига бордингизми қидириб?

—Ҳа, бордим. Чунки шубҳам бор эди. Улар биз яшаётган жойдан унчалик узоқ эмас эди. Санкт-Петербургнинг марказида  туришарди. Телефонини қўлидан юлиб олдим. Унда бегона эркак билан қучоқлашиб тушган суратлар бор экан. Изоҳ сўраганимда менга иложсизликдан бегона эркак билан яшаётганини тан олди. Катта жанжал бўлди. Мен бўлиб ўтган ҳамма гап-сўзларимизни видеога олдим. Юртимга қайтиб судга ариза бердим. Судга ўша видеони тақдим этдим. Суд аёлимни Россиядан қайтмагунча ажратмаслигини маълум қилди ва  олти ой муддат берди.  Муддат келганида аёлим Россиядан келди. Унгача мен бошқа аёл билан шаърий никоҳ ўқитиб  яшай бошладим.  

—Бу вақтда фарзандларингиз қаерда эди?

—Биз Россияда яшаётганимизда фарзандларим хотинимнинг онасида эди. Мен Ўзбекистонга қайтиб келганимдан сўнг ўзим билан олиб кетдим. Энди уларни мендан олиб қўйди. Фарзандларимни қайтаришда ёрдам беринг

Амрулло Ахмедов, ҳуқушунос:

—Ҳужжатлар билан танишиб чиқдим. Унда фақат никоҳ билан боғлиқ суд жараёнлари, яъни биринчи инстанциянинг ҳал қилувчи қарори ва апелляция ажрими турибди. Биринчи инстанция суди  Ҳамидилложон  тақдим этган ариза  ва ҳужжатларни асос қила олмаяпти.

Апелляция жараёнида фуқаро иккинчи аёлга уйлангани ва ўша аёлнинг 18 ҳафталик ҳомиласи борлиги асос қилиб олиняпти. Шу билан биринчи оила батамом барбод бўлган, деган хулосага келиняпти ва никоҳдан ажратяпти. Биз суднинг ҳал қилувчи қарорини муҳокама қилолмаймиз. Ҳал қилувчи қарор қабул қилинган ва  кучга кирган. Агар фуқаронинг бу қарор юзасидан  эътирози бўлса, фақат кассация тартибида шикоят қилиши мумкин.  Мурожаатчи аёлини фақат менга хиёнат қилди, деб айблаб, фарзандларини ундан  олиб қўя ололмайди. Фарзандлар қонунан онасида қолади. Отаси болаларини кўриб туриши учун даво аризаси билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Латифа, Ҳамидуллонинг рафиқаси:

—Эримнинг ҳамма гапи ёлғон. Мен ҳеч қачон унга хиёнат қилмаганман. У мени Россияга олиб бориб хор қилди. Мен ишлаб топган  пулларимни тортиб олиб, ўз эҳтиёжига сарф қилди. Ҳозирги яшаб юрган аёли билан Россияда танишган. Буни билиб қолиб, жанжал қилганимда мени уйдан ҳайдаб чиқарди. Менинг кўрганларимни ҳали ҳеч бир аёл кўрмаган бўлса керак. Судда ҳам у менга нисбатан айтган туҳматини исботлай олмади.  Мен ҳеч ким билан учрашиб юрмаганман. Ҳозир фарзандлик бўлди, ўша боласини катта қилаверсин, менинг фарзандларимга тегмасин. Алиментга берганим учун тўлагиси келмай менга бўҳтон ёғдириб юрибди.

 Ғишт қолипдан кўчган. Энди орқага йўл йўқ. Бу ёғига  адоват билан  эмас, аксинча, фарзандларга меҳр-муҳаббат бериб яшаш керак. Шундагина  фарзандлар комил инсон бўлиб вояга етишади. Бугугни ҳикоямиз кимгадир ҳикмат,  кимгадир ибрат бўлиб хизмат қила олса  хурсандмиз. Оила - муқаддас қўрғон, уни асраш эса ўзимизнинг қўлимизда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.