Фарғонада Matiz ва Nexia тўқнашиб кетди, 13 ёшли қиз вафот этди
Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида Matiz автомашинаси Nexia`ни қувиб ўтмоқчи бўлганида 13 ёшли қизни уриб кетган ва Nexia билан тўқнашган. Пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.


Тошлоқ тумани Қашқар қишлоғи ҳудудидан ўтган Заркент-Қалъача автомобиль йўлининг 1-километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда "Yoshlar" телеканали "Yangi Davr" информацион дастурида хабар қилинди.
Қайд этилишича, Matiz ҳайдовчиси ўзига нисбатан битта йўналишда ҳаракат қилиб келаётган Nexia`ни қувиб ўтмоқчи бўлган. Matiz автомашнаси қувиб ўтиш қоидасини бузиб ҳаракатланаётганда йўл четидаги 13 ёшли қизни уриб кетган ва Nexia билан тўқнашган.
Оқибатда пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ҳозирда тезкор тергов гуруҳи ҳамда мутасадди ходимлари билан биргаликда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.







