Юнусобод туманида янги даҳа ташкил этилади
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида янги даҳа ташкил этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида "Юнусобод тумани Отчопар-2 маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги массивга Манзар номини бериш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Қарор қабул қилинганидан сўнг, “Отчопар-2” маҳалла фуқаролар йиғини худудида янги ташкил этиладиган мавзега “Манзара” номлагичлари ўрнатилади ва тегишли ҳужжатларга ўзгартириш киритилади.
Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг доимий масъул комиссиялари ҳужжат ижросини назорат қилади.







