2021-2022 ўқув йилларидан бепул мобиль болалар боғчаси ташкил этилади
Мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга таълим хизматларини кўрсатиш мақсадида замонавий қайта жиҳозланган ISUZU HC40 автобусларида мобиль гуруҳлар ташкил этилиши йўлга қўйилади.

Мазкур гуруҳлар таълим-тарбия жараёнига инновацион педагогик технологияларни жорий этиш, ўқув-услубий, дидактик материаллар билан таъминланади. Шунингдек, боланинг ақлий салоҳиятини оширувчи ўйинчоқлар, миллий маданий-тарихий бойлик акс этган бадиий адабиётлар билан ҳам бойитилади.
Бу боғчаларда бир ҳафтада етти ярим соатдан кам бўлмаган дарс жараёни йўлга қўйилади.
Қарорни жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларнинг 16 та туманида амалга оширилади.
Мобиль гуруҳларда хизматлар бепул кўрсатилади.
Қабул учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
— ариза;
— ота-она паспорти нусхаси;
— туғилганлик гувоҳномаси нусхаси;
— боланинг 2 дона фотосурати;
— боланинг саломатлиги тўғрисида тиббий хулоса.
Мафтуна РЕЖАББАЕВА







