“Ҳаммаси шундай бошланган...” И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи 55 ёшда
Қорақалпоғистон Республикаси Игорь Виталиевич Савицкий номидаги давлат санъат маузейининг очилганига 55 йил тўлди. Сана муносабати билан “Ҳаммаси шундай бошланган...” номли кўргазма ташкил этилди. Кўргазма сабаб экспозициянинг илк кўриниши маълум муддатга қайта тикланди.


Унда А.Волковнинг “Бомидор терими”, П.Бенковнинг “Кўча”, С.Калибановнинг “Тушликдан олдин”, А.Николаевнинг “Ўзбек дутори билан”, А.Шевченконинг “Фотография” каби Савицкийнинг эътиборини тортган асарлар ҳам намойиш этилмоқда.

Совет рассоми, рестовратор, этнограф, санъатшунос И.В.Савицкий 1950 йилда Марказий Осиёга, Қорақлпоғистонга кўчиб келади. Шунингдек, кейинги фаолиятини археологик тадқиқотлар ва қорақлпоқ этнографиясини ўрганишга бағишлайди. Кейинроқ, 1956-1966 йиллар давомида қорақалпоқ халқ амалий санъати намуналари, Қадимий Хоразм археологик буюмларини, XX аср бошларига тегишли Россия ва Ўзбекистон тасвирий санъати дурдоналарини ва замонавий Қорақалпоғистон тасвирий санъати намуналарини жамлайди. Шу тариқа ижодкор томонидан Нукусда музей ташкил этилади. Музей 1966 йил 1 май куни ўзининг илк меҳмонларини кутиб олади.

2011 йили музей “Туристлар назарига тушган музей” дипломига эга бўлиб, 2016 йили Ўзбекистоннинг етти мўжизасининг бири сифатида тан олинган.
Бугунги кунда музейда 100 мингга яқин экспонат сақланиб, улардан 2,5 мингтаси кўргазмага қўйилган.








