Lifestyle

Одамларнинг энг вафоли дўстлари

Ит — Ер юзида сизни ўзидан кўра кўпроқ яхши кўрадиган энг содиқ ва ишончли ҳамроҳ.

Одамларнинг энг вафоли дўстлари

 

Сиз учун уни кўрганингиздан кейин  олишни хоҳлайдиган фотосуратларни улашмоқчимиз. Бу сизга маъқул  бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг.

 

Келли исмли бу ит самолётда иккинчи учувчи сифатида учиш учун расмий лицензияга эга. Уй эгаси Келли Грехем Моунтфорд кучукчани биринчи марта саёҳатга олиб чиқди. Улар биргаликда самолёт салонида.

 

Бу кучукчанинг эгаси 2006 йилда вафот этган. Эгасининг вафотидан сўнг, кучукча анча йилллардан бери эгасининг қабрини тарк этишни истамайди.

 

Бу ит ўт ўчириш машинаси сиренасининг овозидан қўрқади.

 

Дейв Меинерт деган киши кучукчани қутқариб қолди. Лекин у кучукчани қанча умр кўришини билмайди. Шу сабабли уни ҳар куни суратга олади.

Ит қийин пайтда эгасини ташлаб кетмади.

 

Гарчи Честер исмли кекса итнинг яшашига саноқли кунлар қолган бўлса-да, одамлар унга бефарқ бўлмади. Унинг янги эгалари ўлимидан олдин бахт, қувонч бермоқчи бўлишди.

 

Малори Пейж мототциклда энг яқин дўсти Байлор исмли ит билан Аляскани айланиб чиқди.

 

По исмли бу итга давоси йўқ касаллик ташхиси қўйилган. Уй эгаси Неил Родригес Понинг сўнгги ҳис-туйғуларини қувончли қилиш учун у билан биргаликда саёҳат қилишга қарор қилди.

 

Бу ит суд мажлисларида стрессни енгиллаштиради. У болаларга ҳақиқатни гапиришга жасорат топишга ва ўз тажрибаларини яширмасликка ёрдам беради.

 

Фотосуратчи Терон Хамфри бу итни бошпанада кўрганида: "Мен уни бу қафасда ташлаб кетолмайман", деб ўйлади. Ўшандан бери улар бирга.

 

Чақалоқ Дйлан ва Фарли исмли кучукча бир кунда туғилган. Улар ўзларини ака-ука деб ўйлашади.

 

Итлар бизни доим ҳимоя қилса-да, бунинг эвазига ҳеч нарса талаб қилмайди. Шу сабабли ҳар доим биз учун қадрдон дўстлар бўлиб қолади.

Озода Чориева

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Одамларнинг энг вафоли дўстлари | Zamon.uz