Жаҳон

“Олтин васвасаси” номи билан машҳур  шаҳар ёниб кетди

Уч ҳафтадан буён давом этаётган ўрмон ёнғинлари Калифорниядаги “олтин васвасаси” номи билан машҳур бўлган Гринвилл шаҳрини буткул вайрон қилди.

“Олтин васвасаси” номи билан машҳур  шаҳар ёниб кетди

 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, «Дикси» ёнғини шаҳарга тунда  етиб келган ва икки соат ичида уни буткул вайрон  қилган.

 

Associated Пресснинг хабар қилишича, шаҳардаги ёқилғи қуйиш шахобчаси, бар ва меҳмонхона ҳам ёниб кетган.

 

Гринвиллга одамлар, асосан, XIX аср ўрталарида кўчиб келишган. Уларнинг аксариятини бу ерга “олтин васвасаси” етаклаб келган.  Шаҳардаги айрим бинолар бундан 100 йил олдин қурилган. Ҳозир унда 1,1 минг одам истиқомат қилади.

 

 

Калифорния ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан ҳимоя қилиш департаменти маълумотига кўра, айни пайтда «Дикси» ёнғини 112,5 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олган. Аланга 60 дан ортиқ бинони йўқ қилган, яна 12 мингдан ортиқ бино хавф остида. Хабарда айтилишича, ёнғин майдонининг 35 фоизи ўчирилган, 13 августгача аланга тўлиқ назорат остига олиниши режалаштирилган.

Шарофат Маҳмудова

custom img

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Дайр аз-Зор–Дамашқ автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲда яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

custom img

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

custom img

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

custom img

“Мен кетганимдан сўнг барчангиз банкрот бўласиз” — Трамп

АҚШ президенти сиёсий фаолияти якунлангач, кўплаб Америка оммавий ахборот воситалари банкрот бўлишини, чунки у ҳақида ёзадиган бошқа шахс қолмаслигини айтди.

custom img

Эрон Европа Иттифоқини иккиюзламачиликда айблади

Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Теҳронга қарши янги санкцияларини кескин танқид қилди.

custom img

UNESCO Фаластин ва Ливандаги тарихий обидаларни Жаҳон мероси рўйхатига киритди

Яқин Шарқдаги можаро сабаб бу объектлар хавф остидаги мерослар рўйхатига ҳам қўшилди.

custom img

Гутерриш 2009 йилдан бери илк бор Сурияга боради

Ушбу ташриф Башар Асад ҳокимияти ағдарилганидан кейинги сиёсий ўтиш даврини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

custom img

Эрон Трампнинг музлатилган активлар ҳақидаги баёнотини кескин қоралади

Теҳрон бундай қадам давлатлар суверенитети ҳамда халқаро молия тизимига жиддий путур етказиши мумкинлигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"