Ўта оғир жиноят содир этишда гумонланганаётган қидирувдаги эркак ушланди
Маълумотларга кўра, ушбу шахс 1956 йилда туғилган Василий Коржукар Георгиевич ҳисобланади. У доимий яшаш жойига эга эмас.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида ўта оғир жиноят содир этишда гумонланаётган 65 ёшли эркак қидирилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, қидирувдаги шахс Коржукар Василий Георгиевич қисқа муддат ичида қўлга олинди. Уни аниқлашда кўмаклашган фуқароларимизга миннатдорчилик билдирамиз, дейилади хабарда.







