“Тезкор штаб” раҳбари шахсий ва сайёр қабуллар ўтказади
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 23 июль куни Президент бошчилигида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” видеоселектор йиғилиши ўтказилди.


Унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида маҳаллий мутасаддилар учун махсус ўқув семинарлар ташкил этилмоқда. Шундай семинарлардан бири Самарқанд вилоятида ҳам ўтказилмоқда.
“Zoom” платформаси орқали ташкил этилаётган семинарларда мутасадди ташкилот вакиллари қатнашмоқда.
Семинарда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш бўйича ҳокимликлар қошида “Тезкор штаб”лар тузилаётгани алоҳида таъкидланди. Унинг раҳбари вилоят ҳокими бўлиб, штаб фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Унинг вазифаси Президент томонидан белгилаб берилган вазифалар ҳамда юқори ташкилотлар томонидан юборилган топшириқ, тавсиялар ижросини таъминлайди. Сайёр ва шахсий қабуллар ўтказади.
“Тезкор штаб” гуруҳи электрон базасига киритиш, корхоналар томонидан қайта ўрганилган мурожаатлар тўғрисидаги далолатномалар ва фуқароларнинг тушунтириш ҳамда миннатдорчилик хатлари бўйича кунлик маълумотларни йиғади. Натижада, ушбу кўрсаткичлар ҳаққонийлигини Халқ қабулхоналари мудир ва мутахассислари ўрганган ҳолда ҳужжатлар йиғиб борилади.







