Тошкентда ўта оғир жиноят содир этганликда гумонланаётган шахс қидирилмоқда
Тошкент шаҳар ИИББ ўта оғир жиноят содир этганликда гумонланувчи шахсни қидирувга берди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ушбу шахс 1956 йилда туғилган Василий Коржукар Георгиевич ҳисобланади. У доимий яшаш жойига эга эмас.
Белгилари: бўйи 160 сантиметр, ўртача гавдали.
«Ҳурматли фуқаролар, агар сиз Василий Коржукар қаердалиги ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимига ёки (71)-265-04-39, (71)-230-08-13, (98)-800-38-39, 102 рақамлари орқали қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. Махфийлик кафолатланади», — дейилади хабарда.







