Андижон давлат университети доценти қўлга тушди
Бош прокуратура хузуридаги Департамент ва ДХХ Андижон вилояти Бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда АДУ доценти К.У бошқа бир фуқародан фирибгарлик йўли билан 1.400 АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган.

У абитуриентни Ўш тиббиёт институти стоматология факультетига ўзининг Қирғизистондаги яқин танишлари ёрдамида ўқишга киритиб қўйишни ваъда килган.
Ҳозирда вилоят Департаменти томонидан К.У га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.







