Жамият

Ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалган уйсиз аёлнинг ёлғони фош бўлди

Тошкентда уйсиз аёл 7 ёшли қизчаси билан кўчада яшаётгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалгач Тошкент шаҳар ИИББ воқеага ойдинлик киритиш учун аёлни Юнусобод туманидан излаб топди.

Ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалган уйсиз аёлнинг ёлғони фош бўлди

 

 

“Биз кўрганимизда аҳволи қониқарли эмас эди.  Чунки ҳамма нарсани аравага ортиб олган, тушкун кайфиятда бўлган. Турмуш ўртоғим вафот этган, кўчада қолдим, уй-жойим йўқ, дея аёлда одамларни раҳмини келтириш фикри уйғонган”, — дейди Юнусобод тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Шаҳноза Иброҳимова.

 

Шу куни аёл ва унинг қизи ётоқхонага жойлаштирилди. Она боланинг  нега бундай аҳволга тушиб қолганига ўрганишлар давомида  аниқлик киритилди. Маълум бўлишича 38 ёшли аёл Намангандан Тошкент вилоятига келин бўлиб тушган. Паркент туманида турмуш ўртоғи томонидан олиб берилган уйи бор бўлиб, уйда қизи ва ўзи яшаб келган. Аёл видеода турмуш ўртоғи оламдан ўтганини айтади. Аммо ҳақиқат аслида бошқача бўлиб чиқди. Аёл турмуш ўртоғи билан ажрашган ва қизчанинг отаси боласи учун алимент пули тўлаб келади. 

 

Ачинарлиси қизча яшаш  уйи бўла туриб онасининг хоҳишига кўра кўчада яшашга мажбур бўлган. Аслида 7 ёшли қизалоқ  айни кунларда  тенгдошлари қатори мактабга чиқишга тайёргарлик кўриши лозим эди.

 

“Оила кодексининг 71 моддасига асосан ота-она боланинг соғлиги ва таълим-тарбиясига эътибор бериши керак. Бу аёлнинг қизчаси 7 ёшда. У мактабга жалб этилиши керак. Қизчанинг ҳужжатлари ҳеч бир мактабга топширилмаган. Аёл яна шундай юришда давом этиб, одамларни раҳмини келтириб, фарзандидан фойдаланса болани онадан олиб қўйиб, вақтинча болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмаклашиш марказига жойлаштирамиз. Болаани олиб қўйиш ҳуқуқига эгамиз”, — дейди Юнусобод тумани Васийлик ва ҳокимлик органи мутахассиси Муҳлиса Қосимова. 

 

Шу куннинг ўзида аёлнинг синглиси ва укаси уни Наманганга олиб кетиш учун етиб келишди. Уларнинг айтишича Она ва боланинг Наманганда ўз ота уйида яшашлари учун барча шароит етарли. Шу куннинг ўзида аёл синглиси ва укаси томонидан Наманганга олиб кетилди. Аммо орадан икки кун ўтиб, у қизчасини ота-онасига қолдириб, яна негадир Тошкентга қайтиб келди.

 

 Аёл пойтахтга пул топиш ҳамда бу орқали яқинларига ёрдам бериш мақсадида қайтиб келгани айтди.

 

         “Аёл билан яна суҳбат ўтказилди. Унда жамоат жойларида тилантилик билан шуғулланмаслик бўйича жавобгарлик борлиги тушунтирилди ва расмий огоҳлантирилди. Шундан ҳолатлар бўлдики, ижтимоий тармоқларда бу видео тарқалганидан сўнг одамлар ёлғон маълумотга ишониб, бу фуқарога моддий маблағлар, телефон, ҳаттоки, 1 хонали уй олиб бериш таклифини ҳам билдирган” — дейди Тошкент шаҳар ИИББ хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Шаҳноза Хўжаназарова.   

 

         Ҳурматли фуқаролар! Ҳар бир видеолавҳани олишдан аввал мутасадди ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда иш олиб боринг. Ёлғон маълумот тарқатишдан огоҳ бўлинг!

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалган уйсиз аёлнинг ёлғони фош бўлди | Zamon.uz