Жамият

Сўх туманида сел кузатилди

Жорий йил 6 август куни соат 17:05ларда Қирғизистон Республикаси Баткен области Қадамжой тумани тоғ ва адир ҳудудларида кучли ёмғир ёғган.

Сўх туманида сел кузатилди

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, бунинг оқибатида сел оқимлари ҳосил бўлиб, Фарғона вилояти Сўх тумани “Навобод” МФЙ ҳудудидаги Малбут, Девайрон-Умбара, Қалача, Тул ва Полохона йўлларидан 30 м3 миқдоридаги сел оқимлари ўтган. 

 

Сел ўтиши оқибатида Сўх тумани ҳудудидан ўтувчи “Сўх-Риштон” автойўлининг 80 метр қисмига лой аралаш шағал, Малбут қишлоғи хўжалик экин майдонларига ҳамда “Умбара” (15 та хонадон) ва “Девайрон” МФЙ (25 та хонадон) ҳудудларидаги жами 40 та хўжалик томорқалари, қўшимча бино ва уйларнинг ертўлаларига сув кирган. 

 

Сел оқибатларини бартараф этиш мақсадида,  туман ҳокимиятида ФВБ, ИИБ, прокуратура органлари, ССБ раҳбарияти таркибидан иборат Тезкор штаб ташкил этилиб, ФВДқТнинг туман хизматлари куч ва воситалари томонидан сел оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилди. 

 

Сел тошқинлари оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади маълумотда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Сўх туманида сел кузатилди | Zamon.uz