Шу пайтга қадар Қашқадарёдаги тест синовларида абитуриентларнинг "ўйинқароқлик"лари сони 35 тани ташкил қилмоқда
Қарши шаҳридаги “Насаф” ўйингоҳида 2 босқичда тест синовлари ўтказилмоқда.

Aйрим “билимдон” ёшлар маълум манфаат эвазига бировнинг ўрнига тест синовларини топширишга уринмоқда. Натижада сири фош бўлгани етмагандек, ўзганинг бир йиллик умрини бекор ўтишига сабабчи бўлмоқда.
Aна шундай ҳолатлардан бир қанчаси Қашқадарё вилоятида ҳам аниқланди.
Жумладан, тест синовлари бошланганидан то шу кунгача ўзганинг ўрнига кирган 14 та, уяли телефондан фойдаланган 17 та, яширинча овоз эшитиш мосламасидан фойдаланган 4 та ҳолат аниқланиб, ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







