Зоминда «ВАЗ-2107» ва Tracker автомобили тўқнашди
2021 йилнинг 31 июль куни соат 16:10 ларда Зомин тумани ҳудудидан ўтган Даштобод–Зомин–Супа–Бахмал–Ғаллаорол 4R40 автомобиль йўлининг 21-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.
Унда Зомин туманида яшовчи 1988 йил туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган «ВАЗ-2107» русумли автомобиль Боғишамол кўчасидан Мустақиллик кўчаси чорраҳасидан ўтаётган Зомин туманида яшовчи 2002 йил туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Tracker автомобили йўлига чиқиб кетиши оқибатида икки автомобиль тўқнашган.
Оқибатда «ВАЗ-2107» салонида бўлган 2008 йил туғилган Зомин тумани халқ таълими бўлимига тегишли 34-мактабнинг 7-синф ўқувчиси олган тан жароҳати сабаб туман марказий шифохонасига ётқизилган.







