Жамият

“Дрифт”чиларга қандай чора бор?

Автоспорт оламида ҳеч қандай рақобат ҳаддан ташқари ҳайдашсиз ўтмайди. Баъзи ҳолларда ўта юқори тезлик қадрланади, бошқаларда —  бурилиш аниқлиги. Бироқ экстремал ҳайдашнинг битта тоифаси мавжуд — дрифт.

“Дрифт”чиларга қандай чора бор?

 

Дрифт, аслида, мусобақа! Унда ким ўзарга ҳайдаш, бурилиш муҳим роль ўйнайди. Бироқ бу мусобақанинг ўз ўрни, ўз жойи бор.

 

Куни кеча тунги 23:30 лар атрофида Тошкент шаҳар Сирғали 4 мавзесида номаълум шахслар томонидан  2 та автомобиль кўп қаватли уйлар олдида катта тезликда айланиб, дрифт пойгасини уюштирган. Табиийки, бу ҳолат аҳоли томонидан катта эътирозга сабаб бўлган.

 

Албатта, аҳоли яшаш жойларида бу каби трюкларни бажариш тақиқланган. Бироқ шундай бўлса-да, сўнги пайтларда бу каби ҳолатлар пойтахт кўчаларида тез-тез содир бўлмоқда. Хўш, бу каби хавфли ҳолатларда қонунчилигимизда қандай чоралар белгиланган?

 

Тошкент шаҳар ЙҲХБ катта мутахассиси Шодмон Сафаров:

“Сўнги вақтларда автоуловнинг экстремал турларини ёқтирадиган орасида, расмийларнинг тақиқларига қарамай, дрифтинг машҳурлик касб этмоқда. Бу ҳолат ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этилишига сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Шу сабаб, хавфли ҳолат содир этилган одамнинг шахсига аниқлик киритилади. Амалдаги қонунчилигимизга биноан транспорт воситасини хавфли ҳолат содир этиб  бошқаришда айблаб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси 5-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Шунингдек, транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилади”.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

“Дрифт”чиларга қандай чора бор? | Zamon.uz