Кўзни қувонтирувчи "Гуллар дастаси"
Кўзни қувонтирувчи "Гуллар дастаси"

Уй ўсимликлари, жумладан, гуллар деярли ҳар бир хонадонда учрайди. Улар нафақат ҳавони тозалайди, балки кўзни ҳам қувонтиради.
Биз сизни яна бир бор қувонтириш учун ноёб гуллар улашишни лозим топдик.
Лантана

Лантана — ёрқин, тез ўсадиган ўсимлик, унинг гуллари вақти-вақти билан рангини ўзгартиради. У ёқимли, аччиқ, хушбўй ҳидга эга. Иссиқликни яхши кўради. У баҳор ва ёз бўйи гуллаб –яшнаб кўзни қувонтиради. Уни парвариш қилиш осон, ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.
Таккашантре

Таккашантре — бизга иссиқ тропик ўлкалардан келган экзотик гул. Тўқ ранг ва ғалати шакли учун уни "қора нилуфар" деб ҳам аташади. Ўсимлик нам ҳаво ва илиқликни яхши кўради. Такка деярли йил давомида гуллайди, унинг ғайри оддий кўриниши боғбонлар ва ҳаваскорларнинг диққатини тортади.
Тсикас

Тсикас пальма дарахтига жуда ўхшайди. Қуёш нури ва қисман намликни яхши кўрадиi. Уни ўртача даражада суғорган маъқул.
Рояль Стрелитзиа

Рояль Стрелитзиа Африкадан келтирилган. Ўсимликни "жаннат қуши" номи билан ҳам аташади. Сабаби, гулнинг шакли тукли қушни эслатади. Уни фақат хона ҳароратида тозаланган сув билан суғориш керак.
Эфорфория

Эфорфория кактусга ўхшайди, фақат унинг тикани йўқ. Қаттиқ ўсимлик, қуёш нурини яхши кўради. Совуқдан ҳам, қурғоқчиликдан ҳам қўрқмайдиган «довюрак» ўсимлик. Уни асосан иссиқ мавсумда суғориш керак. Эфорфория секин ўсади, шунинг учун уни тез -тез кўчиришнинг ҳожати йўқ.
Платизериум

Платизериум баргларига нисбат бериб, уни "кийик шохи" деб ҳам аташади. Унинг учун энг қулай шароит — ёруғ жой ва илиқлик.
Эупҳорбиатирусалли

Эупҳорбиатирусалли одатда "олов таёқчалари" деб номланади. Бу ўсимлик деярли баргсиз ва қуёш нурлари таъсирида ғайриоддий ранга эга бўлади. Шунинг учун, агар сиз уни сояга кўчирсангиз, шилимшиқ ва яшил рангга айланади. Бундай ажойиб дарахтни кўп суғориш шарт эмас. Қишда ойига бир марта суғориш кифоя.
Стрептокарпус

Стрептокарпус бизга Мадагаскар ва Жанубий Африкадан олиб келинган ажойиб гул.Уни ўртача даражада суғорган афзал.
Солумнеа

Солумнеа иссиқ тропик ўрмондан келтирилган. Бу нозик ўсимликнинг новдалари, оч қизил, тўқ сариқ ёки сариқ гуллари бор.
Слеродендрум

Слеродендрум асосан Африка ва Осиёнинг тропик зонасида ўсади. Намликни яхши кўради, чидамли ўсимлик, тўғри парвариш қилинса, йил бўйи гуллаб-яшнаши мумкин.
Озода Чориева







