Жамият

«Миллий таомлар»даги ножўя ҳаракат фожиага сабаб бўлди

Наманганда маст фуқаро жанжал сабаб танишини уриб ўлдирди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

«Миллий таомлар»даги ножўя ҳаракат фожиага сабаб бўлди

Хабарга кўра, Учқўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро Норин тумани ҳудудида жойлашган миллий таомлар ошхонасида маст ҳолда таниши, Учқўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро жанжаллашиб, юз соҳасига қўли билан уради. Шундан сўнг боши билан ерга йиилган. Натижада, фуқаро шифохонада вафот этган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, фуқаро бош мия оғир ёпиқ шикасти, бош мияга кенг кўламда қон қуюлиши, юқори нафас йўлларига қусуқ модда беркилиши, алкоголь мастлик ҳолати асорати, ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка ва мия шиши натижасида вафот этганлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

«Миллий таомлар»даги ножўя ҳаракат фожиага сабаб бўлди | Zamon.uz