Жамият

Наманганда Lahore халқаро университети филиали очилади

Наманганда Покистоннинг Лаҳор вилояти билан ҳамкорликда лойиҳа қиймати 10 миллион доллар бўлган Lahore халқаро университети филиали ташкил этилади. Бу ҳақда Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари Мубошер Адҳамов хабар бермоқда.

Наманганда Lahore халқаро университети филиали очилади

 

Олийгоҳ 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида ўз фаолиятини бошлайди. Унда тиббиёт, фармацевтика ва тиш даволаш каби асосий йўналишлар бўйича кадрлар тайёрланади. 

 

Ўқитиш жараёнида покистонлик етакчи профессор-ўқитувчилар жалб этилиши кўзда тутилган. Мазкур олийгоҳ хорижий таълим даргоҳи ҳисобланиб, унда нафақат наманганлик, балки республикамизнинг турли вилоятларидан, қолаверса, хорижий мамлакатлардан талабалар келиб, таълим олишлари мумкин. Бунинг учун барча зарур шарт-шароитлар яратилади. 

 

Халқаро университет филиали жаҳон андозаларига мос келувчи замонавий, энг сўнгги русумдаги асбоб-ускуналар, зарур жиҳозлар билан таъминланади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Наманганда Lahore халқаро университети филиали очилади | Zamon.uz