Ўзбекистонда 9 август куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
"Ўзгидромет"га кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25 даража, кундузи 36-38 даража бўлади.
Жанубий вилоятларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.







