Тошкентдаги айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади
Токио—2020 Олимпиадасида қатнашган Ўзбекистон делегацияси самолёти 9 август куни Тошкент халқаро аэропортига соат 20:00 да етиб келиши режалаштирилган.


Делегация 21:00 да аэропортдан Миллий Олимпия қўмитаси томон икки қаватли махсус автобусларда сайрга чиқади. Шу сабабли, 9 август куни соат 21:00 дан соат 23:00 гача айрим йўлларда ҳаракатланиш вақтинча ёпилади, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Хусусан:
- Тошкент халқаро аэропортидан Қумариқ кўчасига чиқишдан бошлаб Қумариқ кўчаси бўйлаб Бобур кўчаси кесишмасигача;
- Қумариқ ва Бобур кўчалари кесишмасидан Бобур кўчаси бўйлаб Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасигача;
- Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Нукус ва Ойбек кўчалари кесишмасигача;
- Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Ойбек ҳамда Афросиёб кўчалари бўйлаб Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасигача;
- Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасигача;
- Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси бўйлаб Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасигача;
- Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасидан Амир Темур кўчаси бўйлаб Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасигача;
- Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов ва Ботир Зокиров кўчалари кесишмасигача;
- Ислом Каримов ва Ботир Зокиров кўчалари кесишмасидан Ботир Зокиров кўчаси бўйлаб ушбу кўчада жойлашган Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси биносигача бўлган йўл.
Ҳайдовчиларга тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 3 та олтин ва 2 та бронза билан Токио Олимпиадаси медаллар рейтингида 32-поғонани эгаллади. Бу медаллар сифати бўйича тарихдаги энг яхши иккинчи натижа.







