Журналистлар ОКМК фаолияти билан танишди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Олмалиқ кон-металлургия комбинатига пресс-тур ташкил этилди.


Дастлаб ОАВ вакиллари ва блогерлар комбинатнинг 70 йиллиги муносабати билан ташкил этилган музейни томоша қилди. Мутахассислар томонидан кончилик тарихи, йиллар давомида турли тармоқларда олиб борилаётган ишлар ва эришилган натижалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Навбатдаги манзил комбинат технологик ишлаб чиқариш занжирининг бошланғич нуқтаси бўлган Қалмоққир каръери бўлди. Мазкур объект жуда қулай географик ва иқтисодий шароитга эга Олмалиқ-Aнгрен саноат минтақасида жойлашган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, каръернинг қурилиши 1954 йилда бошланган, 1959 йил 1 июлда эса Қалмоққир конидан илк маротаба маъдан юкланди. Ўша вақтдан бери белгиланган кўрсаткичлар мунтазам бажарилиб келинмоқда.
Ҳозирги вақтда каръернинг узунлиги - 4000 м, кенглиги - 2000 м., каръернинг энг юқори нуқтаси - 925 м., энг пастки нуқтаси - 370 м.

2020 йилда Қалмоққир конидан режалаштирилган 28 920 000 м3 тоғ жинслари қазиб олинган бўлса, 2021 йилга келиб ушбу режа кўрсаткичи 1 472 000 м3 оширилди ва 30 392 000 м3 қилиб белгиланди.
Пресс-тур давом этмоқда.







