Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХ бошқармаси ZAMON.UZ'га маълумот берди
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХ бошқармаси ZAMON.UZ'га маълумот берди.

Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биноси рўпарасида мудҳиш ЙТҲ содир бўлгани хақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХ бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Қаҳрамон Худойберганов ZAMON.UZ'га маълумот берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун соат 15:00да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчаси, 71 уй қаршисида содир бўлган. Ҳайдовчи Д. Каримов “Cobalt” русумли автоуловни бошқариб кетаётиб, Россия Федерацияси фуқароси бўлган А.Тюни бошқарувидаги “Spark” русумли автоулов билан тўқнашиб кетган, натижада “Cobalt” автоулови ағдарилиб кетган.



Тўқнашув натижасида “Cobalt” автоулови ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган.







