Тошкент шаҳрида қизларга тегишли рухсатсиз диний дарс ўтаётган шахс аниқланди
ИИББнинг хабар қилишича, Учтепа туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 30 ёшли Фарида И. тегишли рухсатсиз қизларга диний адабиётдан фойдаланган ҳолда дарс ўтаётгани аниқланган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддасига (“Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш”) мувофиқ ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга оширилди.
Суд ўз навбатида Фарида I.ga нисбатан БҲМнинг 5 баробари муқдорида жарима белгилади.
Аввалроқ Диний қўмита рухсати ва хулосалари билан чоп қилинган Қуръон китобида қатор хатоликлар аниқланган эди.







