Жамият

Тошкент вилоятида юридик университетга 18 минг доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ва собиқ ўқитувчи ушланди

Тошкент вилоятида абитуриентни юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, хизмати эвазига 18 минг доллар олган 26 ёшли шахс ушланди, деб хабар беради ЎзА.

Тошкент вилоятида юридик университетга 18 минг доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ва собиқ ўқитувчи ушланди

 

 

Маълум қилинишича, ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда ушбу шахс пулларни 27 ёшли Тошкент давлат педагогика университетининг собиқ ўқитувчисига бериши керак бўлгани аниқланган ва тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур шахс ҳам пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

 

Шунингдек, 1983 йил Тошкент вилоятида туғилган, Тошкентдаги университетлардан бирининг кафедра мудири бошқа бир шахсдан унинг танишини юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 10 минг доллар олаётган вақтида ушланган.

 

Бундан ташқари, ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вилоятдаги институтлардан бирининг 28 ёшли талабаси маҳаллий фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилгани аниқланган. Мазкур шахс фуқародан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Талаба ушбу пулларни ўзи таҳсил олаётган институтнинг сиртқи бўлими бош мутахассиси, 1989 йилда туғилган шахсга бериши керак бўлган. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, у ҳам 5 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкент вилоятида юридик университетга 18 минг доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ва собиқ ўқитувчи ушланди | Zamon.uz