Китоблик аёл хонадонидан катта миқдорда гиёҳвандлик ўсимлиги топилди
Миллий гвардия Китоб тумани қўриқлаш бўлими, ДХХ ва ИИБнинг ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган „Қорадори-2021“ профилактик тадбирлари ўтказилди.

Унга кўра тумандаги „Шарқ юлдузи“ МФЙ яшовчи,1979 йилда туғилган Г.И. исмли аёл хонадони кўздан кечирлиганда, уйининг орқа томонидаги иссиқхонасида 63 туп „Каннабис“ гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда етиштириб келаётганлиги аниқланган. Шундан сўнг холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







