Жамият

МИБ: Бўзатовда бир кунда икки оила яраштирилди

МИБ: Бўзатовда бир кунда икки оила яраштирилди.

МИБ: Бўзатовда бир кунда икки оила яраштирилди

 

 

Мажбурий ижро бюроси Бўзатов тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор С.Ж.дан ундирувчи С.Бердимуратовнанинг фойдасига унинг тарбиясидаги икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун бир ойлик даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжати келиб тушган кундан ижро иши юритуви қўзғатилган.

 

Шу каби, фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг қарздор А.Қ.дан ундирувчи С.Омарова фойдасига унинг тарбиясидаги икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун бир ойлик жами даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

 

Албатта, ҳеч қандай алимент пуллари ота ва онанинг ўрнини боса олмайди ва шу аснода бўлим давлат ижрочилари томонидан мазкур оилаларнинг бутлигини сақлаб қолиш мақсадида, турмош ўртоқлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда бу сайи ҳаракатлар ўз натижасини бериб 2 оиланинг ярашишига эришилди ва ҳозирги кунда, ярашган оилалар ўз фарзандлари билан биргаликда бахтли ҳаёт кечирмоқда.

 

Шу сабабли, мазкур ижро ҳужжати жорий йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Респуликаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасига асосан қисқартилди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

МИБ: Бўзатовда бир кунда икки оила яраштирилди | Zamon.uz