Жамият

Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоевага ҳайфсан берилди

Қашқадарё вилояти ҳокимининг қарори билан ишда йўл қўйган камчиликлари учун Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева ҳайфсан интизомий жазосини олган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоевага ҳайфсан берилди

 

 

Маълум қилинишича, 23 июл куни Қашқадарё вилояти ҳокимлигида танқидий йиғилиш ўтказилган. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси президенти сайловига тайёргарлик кўриш ишлари бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам муҳокама қилинган. Муҳокама жараёнида Қарши туманида ишлар қониқарсиз олиб борилгани айтилган.

 

Қайд этилишича, жорий йил 12 август куни йиғилиш якунлари бўйича Қашқадарё вилояти ҳокимининг “Интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Унга кўра, қатор камчиликларга йўл қўйгани учун Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддасига асосан «Ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилган.

 

Қарорда ёзилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Қарши туманида аҳолидан келиб тушган мурожаатлар сони 67 фоизга кўпайган. Тумандаги 18 та сайлов участкаси мутлақо талабга жавоб бермаслиги маълум қилинган. Бундан ташқари, Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева ва бошқа секторлар раҳбарлари оғир ҳудудларга умуман бормаган, улардаги муаммолар билан қизиқмаган.

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоевага ҳайфсан берилди | Zamon.uz