Жамият

Қовун-тарвуз сотувчилари нимадан норози?

Интернет тармоғида тарвуз ва қовун сотувчисининг қўлга олиниши туширилган “Навбат бечора деҳқонларга келдими дейман” сарлавҳали видео тарқалди.

Қовун-тарвуз сотувчилари нимадан норози?

 

 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, 2021 йил 5 август куни соат 18:10 да Янгиҳаёт тумани Турсунзода кўчасидаги йўл четида Шахзод Г. полиз экинларини сотиш мақсадида териб қўйиб, бу bilan жамоат тартибини бузган.

 

Қайд этилишича, ички ишлар органларига ҳар йили июль ва август ойларида йўл ҳаракати қатнашчилари номидан йўлларда ноқулайлик ва хавф туғдираётган тарвуз ва қовун сотувчиларига нисбатан норозиликлар келиб тушади.

 

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Шахзод Г.дан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини ва савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани тақдим этишини сўрайди. Аммо фуқаро ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини менсимасдан, уларни уятли гаплар bilan ҳақорат қилишни бошлаган ва содир этган ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарликдан қутулиб қолиш ниятида атрофдагиларнинг эътиборини тортмоқчи бўлган.

 

Натижада фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) ва 194 моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) бўйича баённома расмийлаштирилди. Ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун судга топширилди.

 

Суднинг қарорига кўра, фуқаронинг ҳатти-ҳатакатларига Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тўғри баҳо берилган ва фуқаро айбига иқрор бўлиб тавба қилгани боис унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 34-моддасига (“Бир неча ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш”) мувофиқ беш кунлик қамоқ кўринишидаги жазо белгиланди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Қовун-тарвуз сотувчилари нимадан норози? | Zamon.uz