Жамият

Тошкент шаҳрида «COVID-19» вакцинасини сотаётганлар қўлга тушди

2021 йилнинг 6 июль куни M.M. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида «Зебо» исмли шахс интернет ижтимоий тармоғидаги «телеграм» мессенжери орқали давлат томонидан бепул эмлаш учун берилган “COVID-19»га қарши вакцинасини сотаётганлиги ҳақида эълон берганлигини ҳамда ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Тошкент шаҳрида «COVID-19»  вакцинасини сотаётганлар қўлга тушди

 

Мазкур аризага асосан, жорий йил 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳар, учтепа тумани, Лутфий кўчасида жойлашган «Гурман» кафеси рўпарасида тезкор тадбир ўтказилиб, тадбир жараёнида фуқаро A.З. фуқаро M.Я.ga 186 дона “COVID-19» “Янги коронавирус ресомбинант вакцинаси” (ЧО ҳужайраси) ZF-UZ VAS2001'ни ҳар бир дозасини 150.000 сўмдан жами 27.750.000 сўмга сотишини келишиб, ушбу пуллар ҳисобидан 1.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақт ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ўтказилган суриштирув даврида, A.З. ушбу вактсиналарни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган оилавий поликлиникалардан бирида катта ҳамшира бўлиб ишловчи Б.C.дан олганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан A.З. ҳамда Б.С.ga нисбатан Жиноят кодексининг 186 прим 3-моддаси 2-қисми «Б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкент шаҳрида «COVID-19» вакцинасини сотаётганлар қўлга тушди | Zamon.uz