Тошкентда ерости йўлаги шифтининг бир қисми ўпирилиб тушди
Тошкент метросининг “Буюк ипак йўли” бекатига олиб тушувчи ер ости йўлакларидан бирида шифт қопламасининг бир қисми қулаб тушди, деб маълум қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати.

Воқае 12 август куни соат тахминан 14:30да рўй берган. Йўлак шифтига ўрнатилган композит панел (алюкобонд) ўпирилиб тушган. Аниқланишича мазкур ходиса конструкциянинг бир қисми ерости ўтиш йўлаги устида жойлашган чимни суғориш натижасида тўпланган сувнинг оғирлиги туфайли юзага келган.
Қулаш жиддий оқибатларни келтириб чиқармаган. Жабрланганлар йўқ.







