Жамият

Самарқандда 16 сотих ерни 33 минг доллар эвазига ноқонуний сотмоқчи бўлган фуқаролар ушланди

ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 16 сотих ерни ноқонуний сотишга уринган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ вилоят бошқармаси хабар берди.

Самарқандда 16 сотих ерни 33 минг доллар эвазига ноқонуний сотмоқчи бўлган фуқаролар ушланди

 

 

Қайд этилишича, вилоятнинг Жомбой туманида яшовчи фуқаролар — Т.Э. ва Н.Д. Самарқанд сув хўжалигига қарашли 16 сотих ерни фуқаро Ш.Б.га ноқонуний равишда расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 33 минг 200 доллар сўраган.

 

ДХХ ва ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ер сотувчилар фуқародан келишилган пулнинг 7 минг долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан Жомбой туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Самарқандда 16 сотих ерни 33 минг доллар эвазига ноқонуний сотмоқчи бўлган фуқаролар ушланди | Zamon.uz