Хўжаобод ҳокимининг биринчи ўринбосари юрак хуружи ва пневмониядан вафот этди
Андижон вилоятининг Хўжаобод туман ҳокими биринчи ўринбосари Икром Тешабоев 41 ёшида юрак хуружи ва пневмониядан вафот этди.


Икром Тешабоев 1980 йилда Хўжаобод туманида туғилган бўлиб, 2008 йили Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини сиртдан тамомлаган. Турли йилларда Хўжаобод туманидаги ширкат ва фермер хўжаликлари ҳисобчиси, 2008—2019 йилларда туман статистика бўлими бошлиғи, туман ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлими мутахассиси, иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи, 2019—2020 йилларда Хўжаобод тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
У 2020 йилдан буён Хўжаобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.







