Жамият

МИБ: Болалар она тарбиясига олиб берилди

Оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади.

МИБ: Болалар она тарбиясига олиб берилди

 

Оилада тинчлик-хотиржамлик, фарзандлар тотувлиги бўлса, жамият ҳам ўз-ўзидан фаровон бўлади.

 

Лекин афсуски, сўнги вақтларда бўлаётган оилавий ажралишлар фарзандлар тақдири ҳамда уларнинг келгусида ота ёки она билан қолишлари, таъминоти каби оғриқли саволларни кун тартибига чиқариб қўяётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

 

Сирдарёлик  Саҳобовлар (фамилияси ўзгартирилган) оиласи ҳам ўн уч йил муқаддам яхши орзу-умидлар билан оила қуришган. Ўтган вақт оралиғида оилада 3 нафар фарзанд дунёга келган.

 

Шундай улуғ неъматга шукрона келтириш, фарзандларини ҳар жиҳатдан комил инсонлар этиб тарбиялаш ота-онанинг асосий бурчи эди. Бироқ, эр-хотиннинг келишмовчиликлари сабаб оила пароканда бўлди. Фарзандлар эса сарсон-саргардон, аро ё‘лда қолди. Уларнинг тарбияси, саломатлигига ким қайғуради?

 

Шундай вазиятда она судга мурожаат қилди. Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 06.07.2021 йилдаги қарорига асосан, қарздор Д.С.дан  вояга етмаган фарзандлари 2009 йилда туғилган О.З, 2011 йилда туғилган Н.З, 2016 йилда туғилган А.З.ларни онанинг тарбиясига олиб бериш ҳақида қарор қабул қилди.

 

Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлимига келиб тушгандан сўнг, давлат ижрочиси томонидан ижро ишини юритиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган ҳамда қарздорга ижро ҳужжати бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 3 нафар вояга етмаган бола онаси С.С.нинг тарбиясига олиб берилди.


Бироқ энди оилада, айниқса, фарзанд тарбиясида отанинг ўрнини ким босади?! Минг афсуски, уч фарзанд дунёга келгунча бир-бирини тушуна олмай, оилага кўника олмаётган бу каби оилалар ҳаётда учраётгани ачинарлидир. Надоматли жиҳати шундаки, ўртада бегуноҳ фарзандлар сарсон.

 


П.Р.Розимов,
Бюронинг Сирдарё туман бўлими давлат ижрочиси

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

МИБ: Болалар она тарбиясига олиб берилди | Zamon.uz