Жамият

«Мусобақаларда таниш-билишчиликка чек қўйиш учун онлайн платформа яратилади» — Азиз Абдуҳакимов

Президент олимпиадачилар билан жума кунги учрашувда спорт мусобақаларидаги таниш-билишчилик ҳолатларига чек қўйиш кераклигини таъкидлади. Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов таниш-билишчиликни йўқотиш учун онлайн платформа ишлаб чиқилишини маълум қилди.

«Мусобақаларда таниш-билишчиликка чек қўйиш учун онлайн платформа яратилади» — Азиз Абдуҳакимов

 

 

 «Эртага кимдир ўзидан-ўзи, ҳеч қаерда ютмасдан халқаро турнирларда ёки республика мусобақаларида иштирок эта олмайди», — деди у.

13 август куни Ўзбекистон президенти Токио Олимпиадаси иштирокчилари билан учрашиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчи ва мураббийларни мукофотлагани ҳақида ёзган эдик. Учрашув давомида Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасига ҳозирдан тайёргарлик кўриш кераклигини айтиб, энг муҳим вазифаларни белгилаб берди.

 

Тақдирлаш маромисидан сўнг, бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов президент томонидан қўйилган вазифаларга тўхталиб ўтди.

 

Унинг таъкидлашича, давлат раҳбари Олимпия ва Паралимпия спортчиларини тенг кўриш ва бирдек шарт-шароитлар яратиб бериш, қолаверса, спорт мусобақаларидаги таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик ҳолатларига чек қўйиш бўйича топшириқ берган. У бунга қарши қандай чоралар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

 

«Мусобақаларда таниш-билишчиликка чек қўйиш бўйича аниқ топшириқ берилди. Яъни тегишли онлайн платформа яратилади. Айнан пастдан турли мусобақаларда яхши натижаларни кўрсатган спортчилар вилоят ва республика босқичида қатнашадиган тизим ишлаб чиқилади. Бу дегани, эртага кимдир ўзидан-ўзи, ҳеч қаерда ютмасдан халқаро турнирларда ёки республика даражасида бўлиб ўтадиган мусобақаларда иштирок эта олмайди. Мени ўйлашимча, бу жуда оддий ва равшан тизим бўлади», — деди вазир.

 

Унинг сўзларига кўра, ушбу тизим орқали исталган фуқаро мусобақалар қандай ташкил этилаётганини кўра олади. «Энди биз мусобақаларда ким қатнашаяпти, олдин қанақа натижаларга эга бўлган, нимага кучли спортчилар иштирок этмаяпти, деган саволларга жавоб топа оламиз», — деди у.

 

Ушбу платформа аввалига фақат олимпия ва паралимпия спорт турлари учун ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

 

«Биринчи қадам сифатида Олимпия ва Паралимпия спорт турларига ушбу тизимни жорий этиб оламиз. Кейинчалик бошқа спорт турларига ҳам тадбиқ этилади. Энди спорт турлари кўп, ҳаммасини қамраб олиш қийин. Биз халқаро консултинг компанияси жалб этиб, тўлиқ спорт тизими бошқаруви ва молиялаштиришини аудитдан ўтказгандан сўнг, кўп янгилик ва хорижий тажрибаларни жорий этамиз», — деди бош вазир ўринбосари.

 

У шунингдек, хориждан легионерларни олиб келишга сарфланаётган маблағларни ўзимизда спортчиларни тайёрлашга сарфлаш зарурлигини айтиб ўтди.

 

«Керак эмас легионерлар. Мана кўрдикку, легионер натижа ҳам бермаяпти. Уларга берилаётган катта-катта пулларни ўзимизни спортчиларга сарфлаганимизда анча кўп самара олар эдик», — деди у.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.