Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда 58 нафар ички ишлар органлари ходими хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган
Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда 58 нафар ички ишлар органлари ходими хизмат вазифаси вақтида ҳалок бўлган.

Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Бекмурод Абдуллаев маълум қилди.
«Бир икки ҳолатни деб бутун ички ишлар тизимига баҳо бериш ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Ички ишлар органларида 99 фоиз ўз хизматига фидойи, юртига садоқатли, ўз қасамёдига содиқ инсонлар меҳнат қилади.
Сўнгги уч йил давомида ички ишлар органлари ходимларининг 142 нафари ҳалок бўлган ёки жароҳат олган. Шулардан 58 нафари ўз хизмат вазифасини бажариш пайтида вафот этган», – дейди Бекмурод Абдуллаев.







