ТИВ Ўзбекистон-Афғонистон чегарасидаги вазият бўйича расмий муносабат билдирди
Маълум қилинишича, 14 август куни Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон билан чегарадош ҳудудидан Афғонистон Қуролли кучларининг 84 нафар ҳарбийлари ўтишган.

Улар ДХХ чегара қўшинлари томонидан тўхтатилган ва афғон ҳарбийлари бунда ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган. Фақатгина уч нафар ярадор учун тиббий ёрдам сўралган.
ТИВ нинг маълум қилишича, афғон ҳарбийларига тиббий хизмат кўрсатилган. Шунингдек, вақтинчалик жойлаштириш чоралари кўрилган. “Термиз-Ҳайратон” кўпригининг Афғонистон тарафида катта миқдорда афғон ҳарбийларининг тўплангани аниқланган, уларга гуманитар ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистон ТИВ Афғонистон тарафи билан афғон фуқароларининг ватанига қайтариш ҳамда “Термиз-Ҳайратон” кўпригида вазиятни барқарорлаштириш бўйича музокаралар ўтказмоқда.
Бундан ташқари 14 август куни “Термиз-Мозори Шариф” темир йўли участкасида хизмат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари Республикага қайтарилган. Хабарда айтилишича, Термизда куч ишлатар тузилмалар ва давлат ҳокимияти органларидан таркиб топган махсус оператив штаб тузилган.







